Ассалому алайкум! Савол-жавоб саҳифасида 355 савол-жавоб менга тушунарсиз бўлди. Закот вожиб бўлган одам кўпчиликка қарзга пул бeрган бўлса ва қарздорлари кўп бўлиб, аксари олган қарзини тўлолмайдиган шароитда бўлса, закот вожиб бўлган киши қарздорларига бeрган мулкини ҳисоблаб, қарздорларига “сизи қарзизи закотим ҳисобидан ўчириб юбордим, энди қарздор эмассиз” дeса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Қарздорларнинг қарзларини кечиш, закот ўрнига ўтмайди. Бунда олувчининг қўлига мулк қилиб бериш шарт. Бу худди таҳоратсиз намоз ўқишга ўхшаб қолади. Валлоҳу аълам!