"Ижтимоий одоблар" китобингизда жаноза мавзусини ўқигандим. Тушунмаган жойим бор. Шуни тушунтириб беринг, илтимос. Иқтибос: "дафндан кейинги биринчи уч кунда маййит аҳлининг бошқаларга таом қилиб бериши макруҳдир. Агар меросхўрлар ичида балоғатга етмаган болалар бўлса, бошқаларга таом қилиб бериши ҳаромдир". (ижтимоий одоблар, 448-бет) Ман шу ерига тушунмадим: жияним ўлганида пулимга дастурхонга деб магазиндан конфет, қанд, печенье, олма ва х. К олиб келудим. Чунки уларда умуман шунгаям шароит йўқ эди. Бугун маййит кетгандан кейин дастурхон ёзиб, стол тайёрладик. Табиийки мен олиб келган нарсалар ҳам дастурхонда бор. Кеган-кетганлар шу дастурхондан чой ичиб, овқат емоқдаку бемалол. Савол: бунақа қилиш мумкинмасми? Дастурхон ёзиб овқатлантириш? Агар мумкинмас бўлса, мени ишимга каффорат учун нима қилайин?
- Сиз мазкур китобда айтилган нарса ўзингиз қилган ишга тўғри келмагани учун тушунмадим демоқдасиз. Нотўғри иш қилибман дейишга жасоратингиз етмаган. Қилган ишингиз учун тавба этишингиз зарур.