Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли мавзуларда саволлар

00:00 / 31.05.2007 | eski savollar | 3539
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Ваҳобийлар деса ҳамма қўрқади. Улар шунақа ҳам ёмон ниятли кимсаларми? Ёки фақат номи остида юрадилар холосми? Асли Ваҳобийлар ким? Ҳозирги кунда асл ваҳобийлар борми? Ёки фақат номи остида ифлос кимсалар қолган холосми? Бизга адашган кимсаларни аниқ ажратиб беринг.2. Уйқу келиб турганда ётиб ухлаш керак экан. Бу фарз намозлари учун ҳам тегишлими?3. Менинг 6 йиллик қазо намозларим бор. Эшитишимча 1кунлик тартиб билан ўқилган намоз 2 кунга ҳисобланаркан. Демак мен 3йил қазо намоз ўқисам 6 йиллик қазо намозим тугайдими?4. Киши вафот этгандан сўнг шариатимизга мувофиқ қандай маросимлар ўтказиш керак? шулар ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бу гаплар якин йилларда ва батафсил ёзилгани учун ўшалардан фойдаланишни тавсия киламиз. 2. агар уйку фарз намознинг казо бўлишига сабаб бўладиган бўлса, аввал ўкиб кейин ётиш шарт.3. Бу гап нотўгри. Хар бир намоз ўз ўрнига ўтади, холос.4. Вафот этганларни йўклаш маъносида мажбурий маросим ўтказиш шариатда йўк. Ўзидан оширган, ўтганга савоби тегсин деганлар истаган вактда килса ўзининг иши. Факат дафндан кейинги уч кун ичидан бўлмаслиги керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat