Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ният қилганда қиблани тайин қилиш шартми?

19:23 / 05.04.2013 | eski savollar | 3277

Ҳазрат, намозга ният қилганда қиблани тайин қилиш шартми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Қибла» луғатда «қаршида, рўбарўда турган нарса», дегани.
Намозда Каъбаи муаззама намозхоннинг юзланадиган томонида бўлгани учун «қибла» дейилади.
Намозни қиблага қараб ўқиш шартлигининг далили:
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:
«ва қаердан чиқсанг ҳам, юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томонга буринг», деган (150-оят).
Намоз фарз бўлганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар Каъбага қараб намоз ўқиганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадийнаи Мунавварага ҳижрат қилиб келганларидан сўнг, Байтул Мақдис томонга қараб намоз ўқишни бошлаганлар. Қибла ўша томон бўлган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадийнаи Мунавварага келишлари Робиҳул аввал ойида бўлган. Қибланинг Каъба томон бурилиши эса, ҳижрий иккинчи йилнинг Ражаб ойи ярмида бўлган. Шу икки муддат ичида Байтул Мақдис қибла бўлиб турган. Сўнг Каъба қибла бўлган.
Демак, Каъбага, у томонга қараб ўқилмаса, намоз намоз бўлмайди.  
Имом Абу Довуд ривоят қиладилар:
«Бир яҳудий Абул Олия билан қибла ҳақида тортишиб қолди. Бас, Абул Олия:
«Мусо харсанг тош олдида намоз ўқирди ва Байтул Ҳаромга юзланар эди», – деди.
«Сен билан менинг орамизда (ҳукм қилувчи) Солиҳнинг масжиди», – деди яҳудий.
«мен Солиҳнинг масжидида намоз ўқиганман. Унинг қибласи Каъбага қараган», – деди Абул Олия.
Абул Олия Зулқарнайннинг масжидида ҳам намоз ўқигани ва унинг қибласи ҳам Каъбага қараганлиги хабарини берди».
Фуқаҳолар намознинг тўғри бўлиши учун қиблага юзланиш шарт эканига иттифоқ қилганлар.
Хавф пайтида ва улов устида нафл намоз ўқиш бундан мустасно. Яъни, душман, йиртқич ҳайвон хавфи таҳдид солиб турганда ва улов устида кетаётган шахс нафл намоз ўқимоқчи бўлса, қиблага қарамай намоз ўқиса, бўлади.
Шу билан бирга, қиблага юзланишга қудрат ҳам бўлиши лозим. Боғлаб қўйилган ёки бемор одам ўзини ечиб юборадиган ёки қиблага юзлантириб қўядиган шахсни топмаса, қиблага юзланмай намоз ўқиса, бўлади.
Ким Каъбани кўриб турса, унга Каъбанинг ўзига юзланиши фарз. Каъбани кўра олмайдиган одам у томонга юзланса, кифоя қилади. Намозхон бадани ва назари билан Каъбага юзланади.

 

Топ рейтинг www.uz Openstat