Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобдан савол Нисо сураси 28-оят

10:11 / 12.04.2017 | Shohjahon | 6586

Ассалому алайкум! Очиқ хат китобининг «Олий мисол ва воқeлик» мақоласининг якунини тушунтириб бeрсангизлар. Китобдан иқтибос кeлтираман: «Шунинг учун ҳам одамларни динга чақиришда ушбу омилларни эътиборга олиш, воқeликка назар солиш ва шариат таълимотларига амал қилиш имкониятларини яхшилаб ўйлаш ва ҳисобга олиш лозим бўлади».
Китоб тушунарли ёзилганига қарамасдан мақоланинг якунини ўзимнинг фаҳмим билан тушунишдан кўра, аҳли илмнинг фаҳмини афзал кўрдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Таҳорат ва намозни билмайдиган, зиммасига ҳаж фарз бўлмаган кишини олдингизга ўтқазиб олиб, таҳорат ва намозни ўргатмасдан ҳажни ўргатишингиз воқеъликка зид иш қилишингиз ҳисобланади.

أَخْبَرَنِي حُمَيْدُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ: أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ قَالَ: بَعَثَنِي أَبُو بَكْرٍ فِي تِلْكَ الْحَجَّةِ فِي مُؤَذِّنِينَ يَوْمَ النَّحْرِ نُؤَذِّنُ بِمِنًى: أَلَا لَا يَحُجُّ بَعْدَ الْعَامِ مُشْرِكٌ، وَلَا يَطُوفَ بِالْبَيْتِ عُرْيَانٌ. قَالَ حُمَيْدُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ: ثُمَّ أَرْدَفَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلِيًّا، فَأَمَرَهُ أَنْ يُؤَذِّنَ بِـ(بَرَاءَةٌ)، قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: فَأَذَّنَ مَعَنَا عَلِيٌّ فِي أَهْلِ مِنًى يَوْمَ النَّحْرِ لَا يَحُجُّ بَعْدَ الْعَامِ مُشْرِكٌ، وَلَا يَطُوفُ بِالْبَيْتِ عُرْيَانٌ

Ҳумайд ибн Абдурраҳмон ибн Авф хабар қилади: «Абу Ҳурайра деди: «Абу Бакр ўша ҳажда мени Минода «Огоҳ бўлинг! Бу йилдан кейин мушрик ҳаж қилмайди ва Байтни яланғоч киши тавоф қилмайди!» деб жар солишимиз учун қурбонлик куни жарчиларга қўшиб жўнатди». Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (Абу Бакрнинг) ортидан Алийни юбориб, унга «Бароат»ни* эълон қилишни буюрганлар. Абу Ҳурайра айтади: «Алий қурбонлик куни биз билан бирга Мино аҳли ичида «Бу йилдан кейин мушрик ҳаж қилмайди ва Байтни яланғоч киши тавоф қилмайди», деб жар солди». * «Бароат» сўзи ора очиқлик, шартномани бекор қилиш маъносини англатади. Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан мушриклар ўртасида тузилган аҳднинг бекор қилиниши ҳакида нозил бўлган Тавба сурасининг аввалги оятлари назарда тутилган. Ҳазрати Алий Набий алайҳиссаломнинг кўрсатмаларига биноан ушбу оятларни ўқиб эълон қилганлар. Тавба сурасининг яна бир номи ҳам Бароатдир. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Ушбу ҳадиснинг шарҳида фуқаҳоларимиз : “Аллоҳ таоло фарз қилган амалларни бажаришга энг ҳарис бўлган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Шундай бўлсада бир ривоят ҳаж ҳижрий 7-йили, яна бир риаоятда 9-йили фарз қилинган дейилган. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у йилларда ҳаж қилмаганлар. Сабаби, Макка аҳли ҳаж мавсумини ўзларининг бозор мавсумиги тўғрилаб олишар эди. Баъзида ҳаж ойи кирмасдан туриб ҳаж қилишар, баъзида эса ҳаж ойи чиқиб кетгандан кейин қилишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 9-йилда ўзлари ҳаж қилмай Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни ҳаж боши қилиб жўнатганлар. Ўша йили ҳам ҳаж ойи кирмасидан 10 кун олдин ҳаж қилинган. 10-йилди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳаж ойининг ўзида бориб ҳаж қилганлар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қилган аввалги ҳажларини қайта қилишга буюрмаганлар. Чунки у йилда ҳажни ўз вақтида қилиш асло имкони бўлган эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж вақти киргани йўқ, ҳамма ҳаж қилиб бўлса ҳам кейин ҳаж қиласизлар деган гапни айтмадилар. Чунки бутун дунё халқини 10 олдин қилаётган ҳажини 10 кун кейинга суришнинг имкони йўқ эди. Қолаверса жоҳилятдаги ҳаж амалларини ўнглашни имкони ҳам йўқ эди. Бу ҳолатни “мутаззирул ислоҳ” яъни ислоҳ қилишни ҳеч қандай имконияти йўқ бўлган ҳолат – дейилади” деганлар. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу шаҳид қилинганларида Али розияллоҳу анҳу мусулмонларнинг амири бўлганлар. Шунда Муовия розияллоҳу анҳу ва бир неча кишилар ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг қатл қилганлардан қасос олишларини талаб қилганлар. Али розияллоҳу анҳу бундай қилишнинг ҳозир ҳеч қандай имконияти йўқ, чунки улар катта кучга эгалар, қасос олиш мусулмонларнинг парчаланиб кетишига сабаб бўлади, бир бирини қоини тўкишга сабаб бўлади – деганларида, Муовия розияллоҳу анҳу ижтиҳод қилиб, у зотга қарши чиқдилар. Ҳолат Али розияллоҳу анҳу айтганларидек бўлиб чиқди. Ўртада мусулмонларнинг қони тўкилишига сабаб бўлди. Бундан энг катта фойда кўрган фитначилар бўлди холос. Шу ҳолатда ҳам Али розияллоҳу анҳу “мутаззирул ислоҳ” қоидасини кўзлаган эдилар. Устозимиз раҳимаҳуллоҳ ҳам “мутаззирул ислоҳ” ҳолатида воқеъликни тўғри баҳолай олмаслик турли фитналарга сабаб бўлади. Бундан сақланиш керак – деган нарсани назарда тутганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat