Ассалому алайкум! Эрнинг ота-онаси аёлига берган нарса аёлни мулки ҳисобланадими ёки эрникими? Айтайлик онаси оламдан ўтиб кетди эр-хотин ажрашди, аёл эрнинг онаси берган нарсани ўзиники қилаверадими?
– Ва алайкум ассалом! Она бирор нарсани келинига мулк қилиб берган бўлса энди вафотидан сўнг эрига қайтариши лозим эмас. Ишлатиб туриш ёки сақлаб туриш учун берган бўлса у омонат моли бўлиб, марҳум онанинг меросхўрларининг мулки ҳисобланади. Валлоҳу аълам!