Ассалому алайкум! Китоблар ва мақолаларда тахқиқ ва батахқиқ сўзларини кўп учратаябман, лекин бу сўзнинг тайинли маъносини интернетдан топа олмадим. Тахқиқ сўзининг маъноси нима?
– Ва алайкум ассалом! “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобида қуйидагича ёзилган:
Таҳқиқ [а. تحقيق - бажариш, амалга ошириш, текшириш, бирор нарсанинг ҳақиқатини излаш, текшириб кўриш, аниқлаш] эск. кт. Текшириш, суриштириш; аниқлаш. Таҳқиқ, тафтиш битган куниёқ ўзим огоҳлантирурман. Ойбек, Навоий. Афсус, жанобларини Тошкентда учратолмадим. Таъқиб, таҳқиқ кучайди.. А. Ҳакимов, Илон изидан. Валлоҳу аълам!