Ассалому алайкум! Мен онамни соғлиғи учун оператасия столига ётқизмоқчиман, оператсия нархи 20миллион экан, лекин менда бунча пул йўқ. Бу холатда мен кредит олсам бўладими пул қидирмаган жойим қолмади.
– Ва алайкум ассалом! Сизда таварруқ қилиш имконияти бор. Таварруқ бу насияга нарса сотиб олиб, сўнгра уни бозорга нақдга сотиб, пулини қўлга киритишдир. Аслида бу иш хилофул авло. Аммо сиз каби пулга ўта муҳтож бўлиб қолган инсонлар шу ишга қўл уришлари жоиз. Аллоҳ таоло беморга шифои комил берсин. Мушкулингизни тез орада аритсин. Ота-онангиз учун сарфлайдиган маблағингиз ўрнини ҳасанотлар билан тўлдирсин. Валлоҳу аълам!