Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, касбим савдо-сотиқ. Насияга олинган молни пулини эгасидан сўрамасдан ишлатиб юрса бўладими? Молни пулига эгаси мол тугаганидан кeйин кeладику?
Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда молларни насияга олаётганлар шариатга зид тарзда “сотилганда пулини бераман” деб келишишади. Аслида “фалон кунда пулини бераман” деб келишиш керак эди. Ножоиз ишга иккинчи бор яна қўшимча тарзда сотилган молни пулини бошқа ишга тикиб, ундан ҳам фойдаланмоқчи бўлишади. Иккиси ҳам жоиз эмас. Мабодо насияга нарса олиб, “фалон куни бераман” деб келишса ва ўша зоҳоти насияга олинган молни бошқасига нақдга сотса, насияга сотган киши келишилган муддатгача пулни сўрашга ҳаққи йўқ, насияга олган ҳам нақдга сотиб, пулини ўша келишилган кунгача бериши вожиб эмас. Келишилган муддат келиши билан кечиктиришга ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!