Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила масаласи

16:30 / 17.05.2023 | Ziyoxiddin | 497

Ассалому алайкум! Менинг бир аёл танишим ёши 24 да. 3йил олдин турмуш қурган ва тўй куни билан хисоблаганда 3 кун яшаган. Ва ўша 3-кунида эри кўчада авария бўлиб вафотган этган. Эр аёлининг қўлида вафот этган ва вафот этаётган вақтда аёлига бошқасиники бўлмаслигини айтган шунда у аёл ҳоп деган. Ва хозирда қайнонаси билан яшаб келмоқда 3 йилдан буён. Энди бу аёл ислом динимиз бўйича бошқаси билан турмуш қурса бўладими ёки ҳоп деб вада бергани учун сабр қилиб тоқ ўтишга мажбурми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мажбур эмас. Бошқага турмушга чиқса бўлади. Уламолар аёл киши жаннатда қайси эри билан бирга бўлади деган масалада турли фикрлар айтишган:

1). Охирги эри билан

2). Дунёда аёлга чиройли муомалада бўлган гўзал хулқлиси билан

3). Аёл кишига ихтиёр берилади. Ана шу гап кучлироқ қавл ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat