Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, кеча уйимизда йиғин қилдик. Отинойи келдила, маруза қибтилар. Ойижон эртаси куни овсиним билан менга “эшитиб қўйила хафтани душанба пайшанба ва жума кунлари қўшилилар. Ўша кунда вужудга келган фарзанд яхши инсон бўларкан. Бошқа куни бўлган болалар жиноятчи ва ўғри ёки ёмон инсон бўларкан” дедилар. Буни отинхола этганмушлар. Яна нимамуш бу гаплар Қуръон оятларида келгана экан. У отин қамоқхоналаргаям бориб аёлларга маруза қиларканлар, хуллас улар ҳам ўша хафта кунларида пайдо бўлишганлиги учун шу йўлларга кириб қолишган экан. Ойижон билан шу масалада бахслашиб қолдик.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фалон кунларида бўлса ёмон бола бўлади дейиши нотўғри. Яхши бўлади деган кунларига ҳам саҳиҳ ҳадислар йўқ. Валлоҳу аълам!