Ассалому алайкум! Ҳозир қиш фасли таҳорат олганимдан кейин базида махси кийиш эсимдан чиқиб қоляпти. Савол: эсимга тушган пайт махсини кийиб кейинги тахорат пайти унга масх тортсам бўладими? Тахорат олгандан сўнг қанча вақтда махсини кийиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат олгач дарҳол маҳсини кийиб олиш шарт эмас. Уни истаган вақтида кийиши мумкин. Муҳими таҳорати синишидан аввал кийиб олган бўлиши керак. Валлоҳу аълам!