Ассалому алайкум! Намоз ўқиш тартибларини ва дуоларни ёд олсам хам менда хато ўқиб қўйиш ва дуоларни кетмакетлигини адаштириб юбориш кўп кузатилябди шундай вақтда намоз ўқилишини ўргатадиган аудиосини қулоқчин ёрдамида эшитиб ва қайтариб турган холатимда намозни адо этишим мумкинми то ёд олиб чалкаштириб юбормайдиган холатга келгунимча ўрганиш учун албатта, намозни тезроқ бошлашга шошиб кетябман лекн хато қилиб қўйиш фикри тўхтатиб турибди.
– Ва алайкум ассалом! Намоз ичида таълим олиш намозни бузувчи амаллардандир. Қулоқчин орқали эшитиб намоз ўқисангиз намозингиз бузилади. Бу ишни намоздан ташқарида машқ сифатида қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!