Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги қироат ҳақида

22:10 / 17.05.2023 | Muhammadsulton | 580

Ассалому алайкум! 1). Намоздаги қироат бу нима? 2). Намозда сано, истеъоза, басмала ва бошқа суннат ва вожиб бўлган зикрлар маъно бузиладиган даражада хато ўқилса, намоз дуруст бўладими? Агарда шундай ўқиб келган бўлса, намозларни қайтадан қазосини ўқиши керакми? Агар шундай хатони намоздалигидаёқ англаса қандай йўл тутилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қироат бу намознинг фарзидир. Қироат деганда фарз намознинг икки ракъатининг ҳар бирида ҳамда витр ва нафлнинг ҳар бир ракъатида бир оят қироат қилиш тушунилади. Бу энг оз миқдордир.

2). Суннат зикрларни тарк қилса ёки хато ўқиса намоз бузилмайди, лекин нуқсон билан адо бўлади. Вожибни тарк қилса ҳам намоз бузулмайди, лекин саждаи саҳв вожиб бўлади. Агар саждаи саҳв қилмаган бўлса намоз вақти чиқиб кетмасидан аввал намозни қайта ўқийди. Ундан кейин қайта ўқимайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat