Ассаламу алайкум! Бир танишимнинг уйига тез-тез бориб тураман. Уйида ит сақлайди. Ҳовлисига кирсам ити келиб кийимимга суйкалиб ўтиб кетади. Итни кийимга тегиши нажосат тегиши билан баробарми? Бу кийимни ювмасдан намоз ўқиса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Ит ўзи нажосат эмас. Унинг сўлаги ёки устига нажосат теккан бўлса, ўшаниси нажосат. Мабодо юнгида нажосат бўлмаса, сурканиши билан кийим нажосат бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам.