Ассалому алайкум! Академияда битта уйда 30-40 бола яшаймиз. Умумий 1 та холодилникда нарса сақлаймиз. Академияга янги боллар тез-тез келишади ва кетадиганлари ҳам кўп. Шу орада кетганларни нарсани холодилникда қолиб кетиши ёки шу ерда яшаб юрганларнинг нарсани холодилникда анчадан бери қаровсиз қолиб кетиши оқибатида озиқ яроқсиз ҳолатга келиб қолмоқда. Боллар кўп бўлгани учун бировни нарсасини биров таниямайди. Холодилник эса эски ва эгасиз нарсаларга тўлиб кетади. Ойда 1 марта холодилникдаги нарсаларни ҳаммасини чиқариб, "қайси нарсани эгаси бўлса олиб солиб қўйсин, эгасиз нарсаларни ташаб юборамиз" деб телеграм гуруҳимизга эълон берамиз. Кўп ҳолатда кўп нарсаларни эгаси чиқмайди. Ейишга яроқсиз бўлиб қолган нарсаларни ташлаб юборамиз, яроқлиларни нима қилсак бўлади? Уларни истеъмол қилиш жоизми? Агар жоиз бўлса бу қандай тартибда бўлинади?
– Ва алайкум ассалом! Эгаларининг розилигисиз истеъмол қилиш жоиз эмас. Шунинг учун ўша холодилникни эшиги ёки тепасига кўринадиган қилиб эълон ёзиб қўйинглар. Кетадиганлар ўзларини нарсаларини олиб кетишсин ёки рози бўлишсин. Валлоҳу аълам!