- Ва алайкум ассалом! Тўғри. Аввало ғайридиндан қарз олиш жоиз, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар баъзи ҳолатларда яҳудийлардан қарз олганлар. Бунинг сабаби яҳудийлар молга жуда ўч бўлганлари учун қарзни қиёматга қолдиришга асло йўл қўйишмаган. Олган одамнинг эсларидан чиқиб қарз қиёматга қолиб кетиши жуда хатарли иш бўлганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу жуда ҳам ёқар эди. Иймонини талаб қилиш тўғрисида бирорта ҳам ҳидс билмаймиз. Аммо мусулмондан олганидан оғирроқ бўлишини биламиз. Валлоҳу аълам!