Ассалому алайкум! Ойлам бор 4 та гулдай қизим бор мен россияда бўлганимда зино қилиб қўйганман ва фарзанд бор ўртада у қиз аввал нотўғри йўлда бўлган хозир тўғри йўлда шу аёлга никох қилмоқчиман тўғрими шу ишим? Яъни қиз томон билиб ман томон билмай никох қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳ дуруст бўлиши учун эрнинг биринчи хотини ёки бошқа оила аъзолари бундан хабардор бўлиши шарт қилинмаган. Аммо бу билан “бемалол никоҳланаверинг” демоқчи эмасмиз. Фақат фиқҳий жиҳатдан масалангизнинг жавобини ёзмоқдамиз. Сизнинг вазиятингизда қайси бир иш тўғрироқ экани бизга қоронғу. Қилган гуноҳингиз учун кўп истиғфор айтинг, тавба қилинг. Валлоҳу аълам!