Ваалайкум ассалам! Жавоб беришда биринчи навбатда архивга мурожаат қиламиз. Агар архивда айни шу саволнинг ёки бунга ўхшашининг жавоби бўлса, ўша жавобни оламиз. Агар архивда бўлмаса, Ҳазратимиз(раҳимаҳуллоҳ)нинг ёзиб қолдирган китобларидан қидириб кўрамиз, уларда ҳам топилмаса, ҳанафий мазҳабининг мўътабар китобларига асосланган ҳолда, келтирилган ҳукмларни далиллари билан тақдим этамиз. Бу ишни шайх Ҳазратлари(раҳимаҳуллоҳ)нинг ушбу соҳада мутахассис бўлган шогирдлари амалга оширадилар. Шайх Ҳазратларининг ўғиллари Исмоил Муҳаммад Юсуф, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф(раҳимаҳуллоҳ) шогирдларидан ташкил топган кенгашга раислик қиладилар.