Ассалому алайкум! Менинг акам хотинини уч талоқ қўйди, аммо хотини кетмади. Бироз муддат алоҳида уйда яшаб, кейин бир уйда тахминан 3-4 ой яшаб, кейин никоҳ ўқиттирди. Бунинг ҳукми нима бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Нотўғри иш қилинган. Талоқ бўлиши билан илмли кишиларга мурожаат қилиб шариатга мувофиқ иш тутиш керак.