Ассалому алайкум! Асосан келинлик кўйлаклари яъни фаталари сотиладиган дўконлар қаторида бизнинг ҳам дўконимиз бор. Биз уни ижарага бермоқчимиз бизга фақат келинлик кўйлаклари сотадиган инсонлар алоқага чиқмоқда ва дўконни ижарага олишмоқчи. Улар айтишича ҳозирда кўп ҳижоблиларга ҳам хизмат кўрсатишар экан. Биз уларга дўконни ижарага берсак бўладими? Нима қилсак тўғри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Шариатга мувофиқ либослар учун ижарага бериш жоиз. Валлоҳу аълам!