Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуодаги хатолик

01:40 / 19.05.2023 | КАМИЛА | 805

Ассалому алайкум! Бир дуони сўрамоқчи эдим. Чунки у хар ерда хар ёзилган. Шу дуони тўғри ўқилишини билмоқчи эдим. Субханаллохи ва бихамдихи адада холқихи ва ризо нафсихи ва ва зината аршихи ва мидада калиматихи.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сунани Абу Давудда қуйидагича келади

 عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: خَرَجَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْ عِنْدِ جُوَيْرِيَةَ - وَكَانَ اسْمُهَا بَرَّةَ، فَحَوَّلَ اسْمَهَا - فَخَرَجَ وَهِيَ فِي مُصَلَّاهَا، فَرَجَعَ وَهِيَ فِي مُصَلَّاهَا، فَقَالَ: «[أَلَمْ تَزَالِي فِي مُصَلَّاكِ هَذَا؟» قَالَتْ: نَعَمْ، قَالَ: «قَدْ قُلْتُ بَعْدَكِ أَرْبَعَ كَلِمَاتٍ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، لَوْ وُزِنَتْ بِمَا قُلْتِ لَوَزَنَتْهُنَّ: سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ، وَرِضَا نَفْسِهِ، وَزِنَةَ عَرْشِهِ، وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ» 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жувайриянинг – унинг исми Барра эди, у зот унинг исмини ўзгартирган эдилар – олдидан чиққанларида у ўзининг намозгоҳида эди, қайтиб кирганларида ҳам намозгоҳида экан. У зот: «Ҳали ҳам шу намозгоҳингдамисан?» деган эдилар, «Ҳа», деди. У зот: «Мен сендан кейин тўрт калимани уч марта айтдим. Агар уларни сен айтган нарса билан тортиб кўрилса, ортиқ келади: «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳии адада холқиҳи ва ридо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳ», дедилар».
* Маъноси: «Аллоҳга ҳамд айтиб, яратган махлуқотларининг ададича, Ўзи рози бўлгунича, Аршининг оғирлигича ва калималарининг саноғича поклаб ёд этаман». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat