Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Самомойкадаги кўпик

19:39 / 19.05.2023 | Akbar | 454

Ассалому алайкум! Ҳозирги пайтда жуда кўп самомойкалар (ўзингиз қўлда ювадиган мойкалар) ишлаяпти шунда пена, активная пена сепилади мошинага кўпик бўлади. Шунда кийимга ва тана азолага сачрайди. Шунда савол юзага келяпти 1-кийимга шу кўпик сачраса кийим нопок бўлиб намоз ўқиб бўлмайдими у кийимда? 2-ўша кўпик танага сачраса хеч нима қилмайдими сачраса ғусл кетмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ўша кўпикда нажосат бўлса кийимни ҳам нажас қилади. Кийимнинг ўша ерини ювиб ташласа кифоя. Агар нажосат бўлмаса кийимга тегишининг зарари йўқ.

2). Баданга тегиши ҳам ҳудди шундай. Баданга нажосат тегиши ғуслни вожиб қилмайди, таҳоратни бузмайди. Нажосат деб сийдик, тезак, қон, гўшти ейилмайдиган ҳайвонларнинг сўлаги каби нарсаларга айтилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat