Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўнгил

18:39 / 19.05.2023 | ابراهيم | 769

Ассалому алайкум! 1-савол Саволим шуки не сабабки охирги пайтларда кўнглим бўшаб кўзимга ёш келадиган бўлиб қолди базилар қийналганини кўрсам ёки кимларнидур, оламдан ўтканларни эсласам хам. Намозда, Аллоҳнинг нематларини кўрганда, бази нарсалар хақида фикр юритсам, ва тарихни ўргансам. Шу холатларда кўп бўлади. Бу холатга не сабаб? Яхшими ёки ёмон? Маслахат олай деб бердим ушбу саволни. 2- савол Кимгадур йўқ дея олмайман! Бази ёмон холатларга бефарқ бўла олмайман. Ўзимда бўлмасаям бировга беришга харакат қиламан бировга ёмон гапира олмайман ким бўлишидан қатъий назар яхши гапираман. Шу холатларда бази инсонлар фойдаланишади ёки менга ёлғон гапиришади нимагадур эришиш учун шунда хапа бўлиб кетаман. Шу холатда қолайми? Ёки қаттиқроқ туришим керакми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Нима учун йиғлаётганингизга назар солиш керак. Инсонларга етган мусибатларни кўриб “бечоралар, бундай балога лойиқ эмасдилар” ёки ўзгаларга берилган неъматни кўриб “нега шундай фосиқларга неъмат бериладию, бизларга берилмайди” каби ўйлар билан кўзингизга ёш келаётган бўлса бу йиғи сизнинг зарарингизгадир. Аллоҳнинг бирор ҳукми беҳикмат эмас. Бало юборган бўлса ё синов учун ё эслатма олиш учун юборган бўлади. Фосиқларга дунё матоҳларини ёғдириши уларни гуноҳларида бардавом қилиб қўйиш учундир. Булар учун йиғлаш керак эмас, балки ибрат олиш керак. Агар борлиқдаги ҳодисаларда Аллоҳнинг куч-қудрати, меҳр-шафқати ва раҳматини кўриб кўзингизга ёш келаётган бўлса мана бу мақталган ҳолдир.

2). Қалбингиз юмшоқ бўлиши, ўзгаларга доимо чиройли муомалада бўлишга ҳаракат қилишингиз, илтимосларни рад этмаслигингиз бу солиҳларнинг сифатларидандир. Шу ҳолатда бардавом бўлаверинг. Фақатгина бирор инсондан хиёнат кўрсангиз, сўнгра ўзини тавба қилгандек кўрсатиб, сизга маккорона яна қайта мурожаат қилса унинг талабини рад қилишингиз мумкин.

حُرِّمَ عَلَى النَّارِ كُلُّ هَيِّنٍ لَيِّنٍ سَهْلٍ قَرِيبٍ مِنَ النَّاسِ رواه أحمد

 Енгил, юмшоқ табиатли одамларга яқин туриб, осонлик келтирувчи кишига дўзах ҳаром қилинган.
Аҳмад ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat