Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онам отамни ёмон кўрябди

20:30 / 20.05.2023 | Gulshoda | 612

Ассалому алайкум! Биз 5 фарзандмиз. Отам ёшлигимизда ташлаб кетиб, 18 йилда яна оиламизга қайтди. Ўтган йили инсулт бўлиб тузалдилар. Алҳамдулиллаҳ. Онам беш Маҳал намоз ўқийдилар, зикр, истигфорда бардавомлар. Ҳаммамиз жудаям яхши кўрамиз, онамизи. Лекин, дадамга муносабати жуда ёмон. Тергайди, жеркийди, ҳаётидаги қийинчиликларда дадамни айбдор деб ҳисоблайди. Дадам ўтирса ўпоқ-турса сўпоқ, Лекин қаттиқ гапирмайди онамга шунда ҳам. Тўғриси Онам дадамни кўргани кўзи йўқ. Шунчалик ҳам ёмон кўрадики, еган овқатини ҳам оғир олади. Дадам учун пул сарфлашни ҳам қизгонади. Дадам ҳозир пул тополмайди. Ёши катта. Биз жуда қийланиб кетдик бу вазиятдан. Бири отамиз бири онамиз. Онамга чиройли насиҳат қиладиган каттароқ қариндошимиз ҳам йўқ. Маҳалладаям ёши катталар қолмаган. Онамни ҳам мазалари яхшимас, асабий бўб қолганлар. Кўп даволатамиз. Лекин ҳеч кимимиз бундай қилмаса яхши бўлишини айтолмаймиз, биздан кўнгли оғриди деб. Лекин дадамга ҳам жуда ачинябмиз. Нима қилайлик. Дадамни йўқликлари онамни қувонтирябди. Менга энди шу кунлар ҳам бормиди деб, хафа бўлади доим. Илтимос, маслаҳат беринглар, жуда ҳам зарур, нима қилайлик? Жуда ҳам қийланиб кетдик. Ота онамизи бундай ҳолатини кўриб.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало имкон борича уларнинг ораларини ислоҳ қилиш, бир-бирларига бўлган муҳаббатни уйғотиш чораларини кўриш керак. Бирга аҳил-иноқ бўлиб яшашларига нима ёрдам берса барчасини қилиш керак. Ҳеч ҳам имкон бўлмас, ҳеч қандай умид қолмаса отангизни алоҳида уйга олиб чиқиб, ўша ерда парвариш қилсангиз бўлади. Токи у онангиздан азият кўрмасин, онангиз эса унга зулм қилиб гуноҳ орттириб юрмасин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat