Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

«Умар розияллоҳу анҳу» кинофильми ҳақида

10:13 / 17.04.2014 | Abdulaziz0700 | 5626
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат Сиз "Ҳуд" ҳақидаги кинофильмни томоша қилиш мумкин эмас деб жавоб берган экансиз. Мен яқинда бир танишимдан Умар розияллоҳу анҳу ҳақидаги кинофильмни олган эдим, бу фильмда деярли барча саҳобалрнинг юзлари кўрасатилган, лекин Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўрсатилмаганлар. Аммо кинонинг бошида Ислом олимлари саҳобаларнинг юзларини кўрсатиш жоиз яъни рухсат берган деб айтилган. Бу кинони кўрса бўладими? Жавобингиз учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- “Ҳуд” эмас, “Нуҳ” фильми. Бу фильмни номусулмонлар одобсизлик ила сувратга олганлар. Масиҳий динида кўпгина тарафлар ҳам рухсат бермаган ва қаттиқ танқид қилган. Мусулмон оламида барча қарши чиққан. Умар розияллоҳу анҳу ҳақидаги фильм мусулмон уламолар рухсати билан, мусулмонлар томонидан сувратга олинган. Шу билан бирга сиз айтганингиздек, саҳобаларни кўрсатгани учун норози бўлганлар ҳам бор. Аммо бу фильм тўғри сувратга олинган деганларнинг гапи қабул бўлган.

Топ рейтинг www.uz Openstat