Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дунёвий олимнинг ота-онасига мукофотлар

10:08 / 17.04.2014 | Abdugaffor | 2774
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Фарзандини ҳозирги кунда юртимиз эҳтиёж сезаётган тиббиёт, саноат, молия ва бошқа соҳаларда етук мутахассис бўлиши учун дунёнинг нуфузли илм даргоҳларида ўқитишга жидду-жаҳд қилган ота-онага мураттаб қорининг ота-онасига берилганидек улуғ мукофотлар бериладими? Қуръонни ёдлашига ҳам, албатта, жидду-жаҳд қилинади. Лекин тўла ёд олиш узоқ муддатни талаб қилар экан. Ҳазрат, дуо қилинг, фарзандларимиз дин ва дунё илмини ўзида жамлаган етук мутахассислар бўлиб етишишсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Динни маҳкам ушлаган ҳолда сиз айтгандек қилинса жуда яхши бўлади. Турли соҳалар бўйича жамият учун керакли мутахассисларни тайёрлаш фарзи кифоядир. Аммо жуда ҳам эҳтиёт бўлинглар. Ёшлар ёмонлардан таъсирланиб қолишмасин. Ҳозирда динини ва тақвосини маҳкам ушлаган ҳолда чет элларда таҳсил олаётган ёшлар кўп. Аллоҳ таоло фарзандларимизни дин ва дунё илмини ўзида жамлаган етук мутахассислар бўлиб етишишларида ёрдамчи бўлсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat