Ассалому алайкум! Биз турмуш ўртоғим билан оила қурганимизга 6 йил бўлди. Алҳамдулиллаҳ 2 та фарзандимиз бор. Мени анчадан буён ушбу савол қийнаб келади: Бизнинг никоҳимизни ўқиган домла ўқиётган пайтларида яни ийжоб ва қабул сўралганида исмимни нотўғри айтганлар (исмимни Мадина эмас Муҳаббат деб мурожат қилганлар). Шу ҳолатда Бизнинг никоҳимиз дуруст бўлганми?
– Ва алайкум ассалом! Эрингиз ва ўша ердаги гувоҳлар кимни кимга никоҳланаётганини билган бўлишса никоҳ дуруст бўлган албатта. Валлоҳу аълам!