Ассалому алайкум! Намоздан кейин тасбеҳ айтиб бўлиб дуо қилганда масалан, солиҳа жуфти ҳалол сўраш, ўзини эҳтиёжларини сўраса бўладими. Намоздан кейин булар мумкинмас деганини эштгандим.
– Ва алайкум ассалом! Намозни охиридаги саломни бериб тугатгандан кейин дуо қилиб сўраса бўлади. Намоз ичида сўралмаса бўлди.
Ташаҳҳудда ўтирганда Набий алайҳиссаломга салавот айтгандан кейин Қуръон ва суннатдагига ўхшаш лафзлар ила дуо қилиш намознинг суннат амалларидандир.
Намознинг ичидаги бу дуода одамлардан сўрайдиган нарсаларни тилаб дуо қилиш жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
إِنَّ هَذِهِ الصَّلَاةَ لَا يَصْلُحُ فِيهَا شَيْءٌ مِنْ كَلَامِ النَّاسِ، إِنَّمَا هُوَ التَّسْبِيحُ وَالتَّكْبِيرُ وَقِرَاءَةُ الْقُرْآنِ . رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.
«Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбеҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», деганлар».
Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Бизда Набий алайҳиссаломга салавотдан кейин «Аллоҳуммағфирлий» деб бошланадиган машҳур дуони ўқиш одатга айланган.
“Аллоҳим! Менга фалон нарсани ризқ қилиб бергин!”, “Фистончини хотин қилиб бергин”, каби дуолар ҳаромдир.
Намознинг ичидаги дуо албатта араб тилида бўлиши шартлигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар. Валлоҳу аълам!