Ассалому алайкум! Яна машина ижараси ҳақида. Баъзи бир берган жавобларингиз тортушувларга сабаб бўлмоқда. Бу ерда албатта саволни тўғри бермасликда деб биламан. Бир саволга жоиз деб жавоб берибсизлар, аммо 10.000 $ лик машинани 2000 ёки 3000 $ ни берасиз қолган қисмига йилига 35-40 % дан қўшиб берасиз деганининг ҳукми қандай? Берувчига қандай? Худди шу келишувда олган одамга қандай?
Ва алайкум ассалом! Келишувда “35-40 % қўшиб берасиз” деб айтмасин, балки муайян бир нархни келишиб, “ҳар ойда берадиганингиз фалонча ва охирида фалонча берасиз” деб айтсин. Яъни ҳар ойда берадиган муддатини ҳам, охирги берадиган муддатини ҳам тайин қилсин. Бу ҳамма билиб ва қилиб юрган “насия савдоси” бўлиб, одатда одамлар насияни бирданига тўласа, бунда нархни бўлиб-бўлиб тўлайди. Валлоҳу аълам!