Ассалому алайкум! Уйни ичида ванна хожатхона бор. Бошида билмасдан (унитаз)ни қибла томонга қаратиб қўйган эканмиз. Шу нарса хозиргача қийнаб келяпти. Илтимос маслахат беринглар. Қандай йўл тутсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Иложи бўлса бузиб қиблага чап томон қилиб тўғрилаб қўйинглар. Буни имкони бўлмаса ўтирганда имкон борича бурилиб, қиблага орқа ёки олдини қилмасдан ўтириш керак. Қибланинг хурматини қилишга ҳарис бўлиш керак. Аллоҳ таоло "Ҳаж" сурасида марҳамат қилади:
ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ
32. Ана шундай. Ким Аллоҳнинг нишоналарини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир.
Биз ушбу оят маъносида «нишоналар» деб таржима қилган ибора Қуръони Каримда «шаоир» деб айтилган. Бу «шаъийра» сўзининг жами – кўплик шакли бўлиб, «нишон», «белги», «аломат» деган маъноларни билдиради. Бу сўз Аллоҳ таолога нисбат берилиб, «шаоируллоҳ» – «Аллоҳнинг нишонлари» дейилганда эса Аллоҳнинг дини, Исломнинг кўзга кўринган, шон-шавкати аломати бўлган ибодатлар кўзда тутилади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!