Ассалому алайкум! Ўзимни уйимда тўқчилик. Уйга келсам доим ортиқча ёғлар (овқатдан қолган) янги нонлар жудда кўп бўлади. Онам иш билан банд, сингилларим кичкина, ахамият бермаслиги туфайли исроф холатига келиб қолади. Онамга бир икки бор бериб юборайлик десам нонларни қотиб қолса қўйга ёғларни эса хамирга ишлатса бўлади деб бермадилар. Вахоланки чиройли овқатланиш хам бир савоб деб хамиша янги махсулотдан фойдаланадилар, эскисидан эмас. Шундан буён уйдагиларга сездирмай бошқаларга тарқатиб юбораман. Буни хатто сезишмайди хам. Аммо менгачи гунох эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Вақти келганида айтиб қўяверасиз. Исрофдан сақлашлигингиз тўғри иш. Валлоҳу аълам!