Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Усталарга даллоллик қилиш

21:57 / 26.05.2022 | Abdullatif Avaz | 1134

Ассалому алайкум! Чет мамлакатда бош устага мижоз ўз уйида ремонт ишлари борлигини ва шу ишни қилиш керак эканлигини айтади. Бош уста мижоз билан иш учун усталарни топиб бериб, ишни усталар орқали тугаллаб беришини айтади ва квадратини 200 000 минг сўмдан гаплашади. Бош уста эса усталар билан 180 000 сўмдан келишади. Усталарнинг ҳам мижознинг ҳам бундан хабари бўлмайди. Яъни усталар келишув 180 000 сўмдан бўлган деб, мижоз эса бош уста усталар билан 200 000 сўмдан келишган деб ўйлайди. Бош устанинг қиладиган ишлари: - Усталарни ҳужжат ишларига ёрдам бериш; - Мижоз пул бермаган тақдирда пулни ёнидан тўлаш; -Бош уста усталар учун ўзининг асбоб-анжомларини ишлатиш учун бериб туриши; - Ора-орада иш жараёнидан хабар олиб туриши: -Иш якунлангандан сўнг бош уста ишни кўриб чиқиб, мижозга топшириб, усталар ўз юртига кетгандан сўнг қилинган ишда камчиликлар чиқиб қолса бош уста ўзи бориб тўғирлаб бериши; Шундай келишув ислом шариатида ҳалолми? Агар ҳалол бўлмаса ҳалол бўлиши учун қандай шартлари бор?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Прораб мижоз буюраётган ишни тўлиқ бажариб беришни ўз зиммасига олиб у билан битим тузса жоиз. Мижоз олдида ишнинг бажарилиш жавобгарлиги тўлиқ прораб зиммасида бўлиши шарт. Бундай ҳолатда мижоздан олаётган пул миқдорини усталарга, усталарга бераётган пулини мижозга айтиши шарт бўлмайди. Чунки мижоз битимни усталар билан эмас балки прораб билан тузган. Аммо шунчаки мижозни усталар билан таништириб қўйиб, улар ўзаро битим тузгач ўрталарида воситачилик қилиб юқоридагидек пулни ҳар-хил айтиши эса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat