Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сredit scorе

12:13 / 22.09.2020 | X Davlatovich | 17

Ассаламу алайкум! Устозлар, Хозирда Америкадаман бу ердаги аҳли илмлардан бирор нима сўрайман десам инглиз тилини яхши билмайман. Саволим “Сredit scorе” ва шунга ўхшаш саволлар. 1. Бу ерларда кредит сал бошқача ишлар экан. Банк мижозга қанчадир миқдорда пул беради, масалан дейлик 1000$, шу пулни 1 ой ичида ишлатиб кейин яна тўлдириб 1000$ қилиб қўйсангиз ёки умуман ишлатмасангиз сиздан хеч қандай фоиз пул ечилмас экан. Мисол учун, дўкондан 500$га нимадир харид қилдим ва банкнинг пули билан яни менга берилган 1000$ пулдан тўладим. Дўкондан чиқишим билан ўзимнинг пулимдан банкни пулини жойига қўйдим, яъни яна 1000$ қилиб қўйдим. Банкдан қарзим қолмади. Агар тўлдиролмасам, қарз бўлиб қолсам қанчадир миқдорда банк мендан фоиз олади ва хар сафар банкни пулини ишлатсангиз сизга қанчадир миқдорда очколар, баллар ёзилади. Бу баллар яхши уй ижарага олишга, университетдан қарз олишга тасир қилади. Саволим шундан иборатки; шунақа тизимдан фойдаланиш мумкинми? Яъни, қарзни қайтаришга 150% ишонсамгина олиб ишлатсам бўладими? 2. Ишхонамнинг олдида Покистонлик биродарларимиз масжид очишган, ора-орада чиқиб турардим. Лекин, охирги мартда чиққанимда янги йилга безатилгандай безалган эди, шундан кейин бормай қўйдим. Шу масалада тўғри йўл кўрсатсаларингиз. 3. Таом. Кўпчилик биродарларимиз шу қатори мен ҳам кўпинча йўлда бўламиз, хар доим ҳам ҳалол кафе ёки бир ҳалол махсулот сотиладиган дўкон ҳам топиш қийин. Ўзи умуман Америкада ҳалол тушунчасини кўп одам тушунмайди. Шундай вазиятларда бирор бир кафедан гўшт қўшилмаган, фақат сабзавотлардан қилинган ёки балиқли таом еса бўладими? Жавоблар учун катта Рахмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади. 

2). Бораверинг, қолдирманг. 

3). Бўлади. Ҳозирги кунда бу муаммо жуда осон ҳал бўлади. Уйда таом тайёрлаб термос каби нарсага солиб олинса бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat