Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икки киши пул тикиб тижорат қилиши

23:00 / 09.10.2023 | Islom | 860

Ассалому алайкум! Бир дўстимиз қуйидагича таклиф берди "янги қурилиш обекти олдим, ишни бошлаш учун 10 000 пул керак" деди, сўралган пулни беришга, тикишга розиман. Бу ҳолатда қандай келишув қилишим керак? - сўралган 10 000 пулни бериб, 10 000 ни устига олинган фойданинг 10% ни сўраш; - сўралган 10 000 пулни бериб, 10 000 ни устига олинган фойдадан 1000 (аниқ қиймат)ни сўраш; Ёки иккаласи ҳам тўғрими? Агар иккаласи ҳам нотўғри бўлса, қандай келишув қилиш керак? Юқоридаги келишувда, иш бошланиши учун сўралган 10 000 пулни 3 ойда, қолган фойдадан келишилган улушимни 6 ойдан кейин ёки фойда кўрилганда берасиз деб келишиш га шариатимиз қандай қарайди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволнинг жавоби дўстингиз пулни қандай фаолиятга йўналтирмоқчилигига боғлиқ. Қурилиш қилмоқчи бўлса керакли хом-ашёларини сотиб олиб, унга фойдангизни қўйиб насияга сотинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat