Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлнинг тажвидсиз эркакка иқтидоси

19:37 / 25.05.2023 | Fotihbek | Komilov | 497

Ассалому алайкум! 1. Қуръон ўқишни маълум миқдорда биладиган (мукаммал эмас) аёл кишининг ўз маҳрамларидан бўлган, арабча ҳарф танимайдиган ва тажвидсиз эркак кишига намоздаги иқтидоси жоизми? 2. Намозда зам сура ўқиётганда "Ва"(وَ) ўрнига "Фа"(فَ) дейиш ёки аксинча ҳолатда намоз бузиладими? Агар, бузилса, шу вақтга қадар билмай ўқилган намозлар ҳукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Гарчи арабий ҳарфларни таниб ўқий олмаса ҳам, тажвид илмини билмаса ҳам, намозда ўқийдиган оятларини тўғри тиловат қила олса (энг ози - ҳарфларни ўз махражидан чиқара олса) унга иқтидо дуруст.

2). Бу айнан қайси оят ва қайси калимада содир бўлганига боғлиқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat