Ассалому алайкум! Аукциондан ер 30 йиллик шарнома билан ютиб олдим дехқончилик мақсадида ерга буғдой экилган. Ернинг тўловлари мени зиммамда. Эски эгаси экаётган пайтда билмаганлар аукционга чиқишини, лекин аукцион савдосида қатнашганлар. Менам билмагандим бугдой экилганини бошқа ерни кўриб келибман. Аукцион бошланишига кам вахт қолганлиги туфайли эътиборсизлик қилибман. Энди эски эгаси билан қандай келишаман? Ерни олишим учун қилинган харажатларни қоплаб беришлари керакми ёки мен буғдой экиш учун қилинган харажатларними?
– Ва алайкум ассалом! Саволга аниқ жавоб бериш учун тафсилотлар етарли эмас. Умумий ҳолатда, ер ҳақиқатда сизнинг мулкингизга ўтиб бўлган бўлса экин эгаси экинини дарҳол йиғиштириб олиши ёки ижара ёки ория кўринишида ердан фойдаланишга рухсат олиши керак. Экинини сотиб олиш-олмаслик ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!