Ассалому алайкум! Бир дўстим бор у бир хусусий фирмада декларант бўлиб ишлайди чет элдан келган товарларни божхона хизматларини тўғрилайди саволим шуки ўртоғим хамма керакли дакументларни тахт қилади ва товар эгаси давлатга тўланадиган хамма пулни тўлаб яна ўртоғимга пул беради пул бермаса иши битмаслигини билади ўзи шундоқ хам ўртоғимга фирма томондан тушурган тушумига қараб қанчадур фоизи ойлик сифатида қайтариларкан ўртоғим намоз ўқийди эхсонларни кўп қилади лекин ўзига бу алохида олаётган пулинг халолми десам ўзлари рози бўлиб бериб кетишади дейди. Вахолангки ўша пулни бермаса нолиб хам қўйади. Базида у одамлар хам пул бермаса иш чўзилиши ёки битмаслигидан чўчип пул бераверади. Энди саволим шуки ўртоғим олаётган пуллар ўртоғимга халолми?
– Ва алайкум ассалом! Олаётган пули очиқ-ойдин пора экан. Ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!