Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кинна солиш

10:13 / 07.10.2022 | Elnora | 997

Ассалому алайкум! Ойим кинна солардилар, уйимизга жуда кўп одам келарди. укам жума намоз марузаларидан бирида кинна солдириш динимизда йўқ, кинначига борсам тузаламан деб ўйлаш ширк амал хисобланади деб эшитгандан кейин ойимга этиб берди ва шу кундан бошлаб, мана 2 йил бўлди ойим кинна сомаяптилар. Укам яхши ишлаб онамни ва фарзандларини яхши боқиб юрган эди. Лекин бу йилдан бошлаб иши юришмай иккита, учта яхши ишлаб юрган жойидан бўшатилиб, хаттоки нонга пули йўқ бўлиб қолди. Онам ман кинна сомаяпганимга иши юришмияптимикан деб ўйлаб шу саволни жўнатвомиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Онангиз мутлақо хато ўйлаётган экан. Кинначиликка асло қайтмасин. Кинначини киннасини деб инсонни иши юришмаса Аллоҳнинг ёзиб қўйган қадари олийси нима бўлади? Оламлардаги барча нарсаларни тақдирини Аллоҳ таоло ёзиб битиб қўйган. Сизлар ақийдангизни тўғрилаб олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat