Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат мен кийим кечак сотаман дўконни очганда савдони баракали бўлишини, қўшни дўкондагиларнинг ёмонлигидан паноҳ беришини Аллоҳдан сўраб қайси сураларни ўқисам бўлади? Ёнимдаги дўкончилар ҳар хил ёзувли шаклли нарсалар олиб келиб тутатишади, сепишади ёки дўконига ўша шаклларни илиб қуйишади, мен бундай нарсаларга ишонмиман ва бундай амалларни иншааллоҳ хеч қачон қилмайман. Алҳамдулиллаҳ Қуръон ўкишни биламан. Илтимос Ҳазрат менга маслаҳат беринг, нима қилай, мен ҳам Қуръон сураларидан дўконимга илиб қуйсам бўладими, агар бўлса қайси сураларни? Ёки Қуръон суралари билан дам солинган сувни сепсам бўладими? Олдиндан ташаккур.