Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен Россияда ишлайман, бизнинг иш бошқарувчимиз ўзбек, бизда ҳар куни иш. Душанбадан жума кунигача ишдан рухсат йўқ. У: “Шанба, якшанба кунларинг қайга борсанг боравер, лекин душанбадан жума кунгача ҳеч кимга рухсат йўқ” дейди. Мен нима қилай? Устоз маслаҳат беринг, илтимос сиздан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўзбек ўша гапни айтаётган бўлса, унинг устида турган ўрисга арз қилсаларингиз, менимча ёрдам беради. Биз мусулмонмиз, жума куни намоз ўқиймиз. Ўша вақтнинг ўрнига бошқа пайт ишлаб берамиз десаларингиз, яхши бўлади.