Бир киши шу саволни сўраб беришимни сўраган эди. Имомнинг орқасидаги саф ўнг тарафдан терилиб, ўнг тараф тўлиқ тўлиб, сўнг чап томондан терилиб бориладими ёки ўнгга битта, чап тарафга биттадан тортиб билан териладими? Шу масалада озгина ихтилоф бўлябди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўнг тараф эътиборли бўлади. Яъни савоби кўп бўлади. Саф олишда чапга турган гуноҳкор бўлмайди.