Ассалому алайкум! Ўтган йили дўкон олиб иш бошладим. Дўконда бироз муаммолар бўлганидан, жаҳл қилиб "Дўконни олганимга ланат бўлсин, шу дўконга ланат бўлсин" каби сўзларни айтиб юбордим. Ман қанча муддат ўтган бўлса ҳам дўконимда савдо яхши юрмаябди, ишларим ҳам орқа кетиб, қарзларим кўпайиб кетган. Абдулманнон домладан "Ланатланган туя" ҳадиси ҳақида эшитгандим, шунга ўйланиб қолдим балким ўша ланат деганим учун ишларим юришмаётгандир. Нима қилишни маслаҳат берасизлар, дўконни торшириб юборсам бошқа дўкон олиш қийин шунга бошим қотган. Қандай чиқиш йўли бор, менга тўғри йўл кўрсатинглар илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолодан ўша дўконингизга барака сўраб дуо қилинг. Валлоҳу аълам!