Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яқин қариндошлар

16:59 / 29.05.2023 | Ismigul | 634

Ассалому алайкум! Менинг бувим асли россиялик аёллар. Лекин Ўзбекистонга келин бўлиб келганлар. Неча йиллардан бери Россиялик қариндошларини кўрмаган, гаплашмаган эдилар. Шукрлар бўлсин ким, лекин ҳозирда бувим ижтимоий тармоқлар орқали улар билан ойижонимнинг телефонларида гаплашадилар. Лекин ойижоним эрталаб ишга кетиб, шомда келадилар. Шу сабабли мен ўзимнинг телефоним орқали уларни гаплаштирмоқчиман. Лекин бир савол мени ўйлантиради: Бувимнинг россиялик қариндошлари христианлар. Шу сабаблими улар маслинитса билан рождество билан табрикланган видеолар шу каби нарсалар ташлаб туришади. Мен агарда уларни қўйиб берсам гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Чунки бувим куни билан кутиб, нима ташлабди кўрсат дейдилар. Қандай йўл тутишни билмаяпман. Қимматли вақтингизни олган бўлсам, узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat