Ассалому алайкум! Номеримни олганимга хам 1 йилдан ўтаяпти. Номеримни клик иловасида териб очдим. Кимдирни картаси уланган экан менимча пул ишлатмоқчи бўлсам айни ўша одамни маблағидан кетаяпти. Мен унга қайтариб ўтказиб бераман десам билмиман уларни манзилларини ёки номерларини. Ишлатган пулим харомга кирадими халолгами? Атайлаб ўғирлаб олганим йўқ-ку?
– Ва алайкум ассалом! Эгасининг изнисиз ўша пулларни сарфлашингиз ҳалол эмас. Картага қайта солиб қўйинг ва уни иловангиздан ўчириб юборинг. Валлоҳу аълам!