Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ходимни ўқитиш

22:49 / 29.05.2023 | JahonGir | 631

Ассалому алайкум! Декларант деган мутаҳассислик бор. Ҳақ эвазига божхона ҳужжатларини расмийлаштитиб беради. Импорт ва экспорт билан шуғулланувчи корхоналар декларант ёллайдилар. Мени фирмам қўшимча равишда шундай хизматни кўрсатмоқчи. Ҳозирда ишсиз бўлган дўстимни декларантлик курсида ўқитмоқчиман. Ўқув курси 1-1,5 ой. Нархи 2,8 млн сўм. Хамма харажатини тўлайман. Курсни тугатиб мени фирмамда иш бошлайди. Мижозларни мен топаман. Декларантлик хизматидан тушумнинг 60%и менга, 40%ини дўстимга иш ҳақи қилиб бермоқчиман. 1. Шундай нисбатда тақсимлашим инсофдан бўладими? Бундай ишларда белгиланган аниқ нисбатлар бўлса амал қилмоқчи эдим. 2. Агар дўстимни ўзи мижоз топса, у топган мижозлардан тушумнинг 70%и иш ҳақи, қолган 30%и менга берилиши жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Икки томоннинг розилиги билан исталган нисбатда белгилаш мумкин.

2). Мижозни ўзи топиб, у билан келишувни ўзи тузган бўлса сизга бирор улуш беришга мажбур эмас. Сизлар шерикчилик тузмаяпсизлар. Балки у сизнинг қўлингизда ёлланма ишчи бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat