Ассалому алайкум! Ғусл вақти ел чиқса ёки чиқгандей бўлса нима қилиш керак? Ғусл қилишда давом этиш керакми ёки ғуслни бошидан қайта бошлаб оғиз буруни чайиб давом этиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ел чиқса ғуслни давом эттиради, аммо у ғусл билан намоз ўқиб бўлмайди. Намоз ўқиш учун алоҳида таҳорат олиш шарт бўлади. Агар ғусл жараёнида таҳоратни кетказадиган амаллардан бирортаси содир бўлмаса ўша ғусл билан намоз ўқиса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!