Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрамдан совға олиш жоизми?

11:55 / 11.06.2023 | Nodira | 657

Ассалому алайкум! Маълумки, номаҳрамлар билан мақсадсиз узоқ суҳбатлашиш жоиз эмас. Мен қизболаман ва бунга риоя қилишга ҳаракат қиламан. Лекин яқин 1-2та дугоналарим, оғил болалар билан дўст бўлишади. Бу тоғри эмас десам, "э ҳозир қизбола қизболага дўст бўладиган замон эмас, менинг ҳарактерим шунақа, мен қизлардан кўра оғил болалар билан яхши муомилага киришаман" деб айтишади. Суҳбатларига гувоҳ бўламан, ҳақиқатдан чегарадан ўтмаган ҳолда, самимий дўстона суҳбатлашишади. Баъзан шу оғил бола дўстлари уларга турли хил совғалар, ширинликлар беради. Шунақа пайтда улар менга ҳам беришади. "Йóқ ололмайман, бу менга ҳалол эмас" десам ҳафа бўлади. Шунақа пайтда мен қандай йўл тутишим керак? Уларга қандай насиҳат қилишим керак? Ёки уларнинг ишлари тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларни бу қилаётган ишлари ҳам суҳбатлари ҳам шаръан ҳаром. Буларни ҳаммаси охири зинога олиб борадиган ишлардан. Аллоҳ таоло Ўзининг каломи “Исро” сурасида ҳатто зинога яқинлашишдан ҳам қайтарган.

 وَلاَ تَقْرَبُواْ الزِّنَى إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاء سَبِيلاً۝

32. Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фаҳш иш ва ёмон йўлдир.
Оятда «зино қилманглар», эмас, балки «зинога яқинлашманглар», дейилмоқда. Бу эса «зино қилманглар», дегандан кўра қаттиқроқдир. Мўмин-мусулмон одам зино қилиш тугул, унинг яқинига ҳам йўламаслиги керак. Зинога олиб борувчи нарсалардан ҳам узоқда бўлиши лозим. Чунки
«Албатта, у фаҳш иш ва ёмон йўлдир».
Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни барча фаҳш ишлар ва ёмон йўллардан қайтарган. Энди эса ҳам фаҳш иш, ҳам ёмон йўл бўлган зинодан қайтармоқда. Мўмин-мусулмонлар бу ишнинг нақадар хатарли эканини тушуниб етмоқлари ва ундан қайтмоқлари лозим.
Уламоларимиз зинодан қайтариш ҳақидаги ушбу оятнинг ундан олдинги фарзандларни ўлдирмаслик ҳақидаги оятдан кейин ва ноҳақ одам ўлдиришдан қайтарган оятдан олдин келиши бежиз эмас, деган фикрни олға сурганлар. Чунки зино – ҳалол-пок йўл билан сарфланса, фарзандлар пайдо бўладиган моддани беҳуда, ҳаром йўлда сарф қилишдан иборатдир. Зинокор иложи борича ушбу ҳаром алоқа туфайли бола бўлиб қолмаслигига уринади. Мабодо бола бўлиб қолса ҳам, уни туғилишидан олдин ёки кейин ўлдиради. Агар зинодан бўлган бола ҳаётга келса ҳам, ҳаромдан бўлгани учун жамиятда тирик ўлик бўлиб юради.
Шу билан бирга, зино жамиятга ҳам катта зарарлар келтиради, бора-бора уни ҳалок қилиши мумкин. Қадимдан зинога мубтало бўлган жамият ва давлатлар ҳалокатга учраб келган. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat