Ассалому алайкум! Устозлар, мен бир одам билан гаплашиб қолдим. Пирларга қўл бермасан қиёматта ёлғизланиб қоласан агарда қўл берган бўлсанг пирлар сени жаннатга олиб кириб кетади унинг учун пирлар сени таниши керак деди. Мен қўрқиб қолдим?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Нотўғри айтибди. Пирни ўзини жанатга кириши ёки кирмаслиги қатъий эмас. Муршид(агар ҳақиқатан руҳий тарбиялаш таълимини олган бўлса) шогирдидаги маънавий бузуқликларни даволаш учун керак бўлади. Валлоҳу аълам!