Ассалому алайкум! Жанобат ҳолатида эдим ғусл қилмоқчи бўлган сувимга қўлимдан сизиб сув оқса шу сувга олган ғусулм дуруст бўладими? Қўлим тоза эди.
– Ва алайкум ассалом! Қўлингиздан оққан сув нари борса мустаъмал сувдир. Мустаъмал сув ишлатилмаган сувга тушса қайси бири кўпроқлигига қаралади. Ишлатилмаган сув кўпроқ бўлса у билан таҳорат-ғусл қилиш дуруст. Валлоҳу аълам!